platina.uz
Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда “General Motors” компанияси раҳбарини қабул қилди

Мулоқот чоғида Ўзбекистон автомобиль саноатини диверсификация қилиш ва янги моделларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда “General Motors” компанияси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги амалий ташрифи доирасида “General Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди.

Учрашувда корпорация билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Президент компаниянинг Ўзбекистон автомобиль саноатини диверсификация қилиш ва янги моделларни ишлаб чиқаришдаги муҳим ўрнини таъкидлади.

Сўнгги беш йил ичида “General Motors” Ўзбекистонда 1,6 миллиондан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди. Мамлакат “Chevrolet” бренди учун АҚШдан кейинги иккинчи йирик бозорга, шунингдек, Марказий Осиё ва МДҲдаги етакчи экспортчига айланди.

Томонлар ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш, маҳсулот турини кенгайтириш, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва замонавий машинасозлик учун янги технологиялар ҳамда хомашё ресурслари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid