platina.uz
Жамият

Таълимни ривожлантириш республика маркази директори алмашди

Аввал бу лавозимда ишлаган Юлия Рисюкова ПА раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди.

Таълимни ривожлантириш республика маркази директори алмашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Юлия Василевна Рисюкова Администрация раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.

Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Шахзодбек Каримович Курбаниязов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.

Аввалроқ Ҳилола Умарова бошқа ишга ўтиши сабаб ПА раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Илҳом Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid