platina.uz
Жамият

Ҳилола Умарова бошқа ишга ўтиши сабаб ПА раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

Илҳом Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Ҳилола Умарова бошқа ишга ўтиши сабаб ПА раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Ҳилола Ўктамовна Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Илҳом Тоҳирович Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Илҳом Сираджев 2006-2017 йилларда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ўқувчилар техник ижодиёт марказида турли вазифаларда, 2017-2023 йилларда Халқ таълими вазирлиги бош иқтисодчиси, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи, Молиявий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи, Молия департаменти директори лавозимларида меҳнат қилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid