"Бир кўз билан ухланг": Калифорния губернатори Данияни ҳушёрликка чақирди
Гэвин Нюсомнинг фикрича Трамп Гренландия бўйича таҳдидларини тўхтатгани йўқ.

Калифорния губернатори Гэвин Нюсомнинг айтишича, Дания АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияга бўлган даъволари сабаб, "бир кўз билан ухлаши" керак.
У TV2 мухбирлари билан суҳбат чоғида вазиятга изоҳ берди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари Нюсомдан Трампнинг Гренландияни аннекция қилиш таҳдидлари тугаган деб ҳисобланиши мумкинми, деб сўрашди.
Калифорния губернатори буни рад этди.
"Бир кўз билан ухланг", деди у.
14 феврал куни Дания Бош вазири Метте Фредериксеннинг идораси Дания Бош вазири ва Гренландия Бош вазири Йенс-Фредрик Нилсен АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан муваффақиятли музокаралар олиб борганини эълон қилди.
Учрашув Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида бўлиб ўтди. Баёнотда томонлар бир нечта келишувларга эришганлиги ва уларга мувофиқ ишлар давом эттирилиши таъкидланган.
Аввалроқ Дания ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен Америка раҳбари билан Гренландияни сотиш бўйича музокараларга киришишдан бош тортган эди.
