Европа ҳарбийлари Гренландияга келиб жойлашишни бошлади
АҚШ, Дания ва Гренландия раҳбарияти ўртасидаги музокаралар натижасиз якунлангач, НАТОга аъзо Европа давлатларининг илк ҳарбий бўлинмалари махфий шароитда Гренландияга етиб кела бошлаган.

Трамп билан музокаралар самара бермади: Европа ҳарбийлари Гренландияга келиб жойлашмоқда.
АҚШ, Дания ва Гренландия раҳбарияти ўртасидаги музокаралар натижасиз якунлангач, НАТОга аъзо Европа давлатларининг илк ҳарбий бўлинмалари махфий шароитда Гренландияга етиб кела бошлади.
Доналд Трамп билан музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, Европа давлатлари ҳарбийлари Гренландияга етиб кела бошлади.
Гренландия атрофидаги вазият ҳарбий жойлаштириш босқичига ўтди. НАТОга аъзо Европа давлатларининг илк ҳарбий бўлинмалари АҚШ, Дания ва мухторият раҳбарияти ўртасида Оқ уйда бўлиб ўтган музокаралар натижасиз якунланганидан сўнг дарҳол оролга етиб кела бошлади.
Кучларни жойлаштириш қатъий махфийлик шароитида амалга оширилмоқда. 15 январьга ўтар кечаси Нуук яқинидаги Дания Қуролли кучлари қўмондонлик марказига даниялик ва франциялик ҳарбийлар бўлган Ҳерcулес ҳарбий-транспорт самолётлари қўнди.
Парвозлар идентификация тизимлари ўчирилган ҳолда, яширин режимда амалга оширилган. Бундай эҳтиёт чораларига АҚШ президенти Доналд Трампнинг оролга нисбатан очиқ даъволари ва босими сабаб бўлмоқда.
Миссиянинг ҳозирги босқичдаги асосий мақсади — Европа иттифоқчиларининг Данияга тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
Эътиборлиси, операция Шимолий Атлантика алянсининг расмий тузилмалари орқали эмас, балки тўғридан-тўғри Копенгагендан мувофиқлаштирилмоқда ва унда АҚШ иштирок этмаяпти.
Яқин кунларда гуруҳ кенгайтирилади. Разведка миссияси доирасида Германиядан 13 нафар ҳарбий хизматчи оролга етиб келади. Шунингдек, Норвегия ва Швеция ҳам ўз қўшинларини юбориш ниятини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп Гренландия устидан назоратни қўлга киритишни АҚШ миллий хавфсизлиги масаласи сифатида кўриб, бунга қатъий туриб келмоқда. Унинг фикрича, акс ҳолда орол Россия ёки Хитой таъсири остига тушиб қолиши мумкин.
Бироқ Копенгаген ва Нуук бу даъволарга жавобан ўз ҳарбий иштирокини кучайтириб, ҳудуд суверенитетини ўз кучлари ва европалик ҳамкорлар кўмагида ҳимоя қилишга тайёр эканини намойиш этмоқда.