platina.uz
Жамият

Электрон савдо бўйича 7,3 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Шартнома ва унинг шартлари, кафолат муддатидаги сервис муаммолари, нуқсонли товарни алмаштириш, рекламаларида нотўғри маълумот берилиши каби муаммолар энг кўп кузатилган. 

Электрон савдо бўйича 7,3 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитаси томонидан электрон тижорат соҳасидаги мурожатлар асосида 7.3 млрд сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Рақобат қўмитасига ўтган 2025 йилда электрон тижорат соҳасида 3 100 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Олиб борилган таҳлилларга кўра, мурожаатлардаги эътирозларнинг аксарияти қуйидаги ташкилотларга тегишли эканлиги маълум бўлди:

1. 851 та (27,8 %) - Uzum Market;

2. 842 та (27,6 %) - Uzum Nasiya;

3. 329 та (10,8 %) - Yandeks;

4. 168 та (5,5 %) - Texnomart;

5. 166 та (5,4 %) - Ishonch;

6. 150 та (4,9 %) - Alif shop (alif moliya, alif nasiya);

7. 115 та (3,8 %) - Uzum Tezkor;

8. 56 та (1,8 %) - Openshop.uz;

9. 54 та (1,8 %) - ZoodMall;

10. 46 та (1,5 %) - IDEA.

Ўрганиш жараёнида истеъмолчилар ҳуқуқларининг таъминланиш даражаси баҳоланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли хулосалар шакллантирилди. Таҳлил натижалари соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш имконини берди. Айрим мурожаатлар тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Шу билан бирга, ижобий тажрибалар ҳам қайд этилди. Шунингдек,уларни таҳлил қилиш орқали қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ҳам тайёрланди.

Хусусан, электрон тижорат субъектларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Улар томонидан амалга оширилган хизматларда шартнома ва унинг шартлари, кафолат муддатидаги сервис муаммолари, нуқсонли товарни алмаштириш, рекламаларида нотўғри маълумот берилиши, амалга оширилган тўловлар ва етказиб бериш хизматида ҳамда кредит асосида сотиб олинган нуқсонли товарларни алмаштириш каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда камчиликлар аниқланди.

Мазкур мурожаатларда қайд этилган ҳолатлар ташкилотлар томонидан ижобий бартараф этилишлик даражаси ҳам баҳоланиб, деярли 84,8 % истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди:

1. IDEA – 46 та (84,8 %);

2. Uzum Tezkor – 115 та (82,6 %);

3. Ishonch – 166 та (81,3 %);

4. ZoodMall – 54 та (79,6 %);

5. Texnomart – 168 та (79,2 %);

6. Openshop.uz – 56 та (76,8 %);

7. Alif shop – 150 та (75,3 %);

8. Uzum Market – 851 та (72,7 %);

9. Uzum Nasiya – 842 та (71,9 %);

10. Yandeks – 329 та (63,5 %).

Ўрганишлар натижасида ҳуқуқлари бузилгани аниқланган 9,6 млн. нафар истеъмолчига 7.3 млрд. сўм миқдорида етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid