platina.uz
Жамият

Навоийда 340 млн сўмга тилла сотмоқчи бўлганлар ушланди

Улардан бири ўз яшаш хонадонида қумдан олтинни ажратиб олишга мўлжалланган яширин цех ташкил қилганлиги ҳам аниқланди. 

Навоийда 340 млн сўмга тилла сотмоқчи бўлганлар ушланди

340 млн сўмлик олтин савдоси фош этилди.

​“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Унда ноқонуний олтин савдосига чек қўйилди.

Хусусан, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи, 1987 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар шахс 212,9 гр қуйма олтинни харидорга 340 млн сўмга сотишга келишишади.

​Тиллафурушлар мижозга 999 пробали 26,3 гр олтинни берган ҳолда, қолган қисмини кейинроқ етказиб беришларини айтиб, ундан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

​Шунингдек, улардан бири ўз яшаш хонадонида қумдан олтинни ажратиб олишга мўлжалланган яширин цех ташкил қилганлиги ҳам аниқланди.

​Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid