platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Президентига Покистон олий мукофоти топширилди

Мазкур мукофот аввал Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, АҚШ Президенти Ричард Никсон, Жанубий Африка Республикаси Президенти Нельсон Мандела каби сиёсий арбобларга ҳам берилган. 

Ўзбекистон Президентига Покистон олий мукофоти топширилди

“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлатимиз раҳбарига тантанали равишда топширди.

Ушбу нуфузли мукофот кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофи ҳамда Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси экани қайд этилди.

Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур юксак мукофот турли йилларда Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, АҚШ Президенти Ричард Никсон, Жанубий Африка Республикаси Президенти Нельсон Мандела, Таиланд Қироли Пхумипон Адульядет, БАА Президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Цзиньтао, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқаларга берилган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid