platina.uz
Жаҳон

Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамалди

Райан Рут 2024 йилда АҚШ раҳбарининг Флоридадаги голф клуби яқинида ушланганди. 

Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамалди

Трампни ўлдиришга уринишда айбланган шахс умрбод қамалди.

Флорида штатининг Жанубий округи Райан Уэсли Рутни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. У илгари 2024 йилги президентлик кампанияси пайтида Доналд Трампга суиқасд қилишга уринишда айбланган эди. Бу ҳақда Fox News хабар берган.

"Райан Рут умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди", дейилади канал баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Трамп 2024 йилда иккита суиқасд уринишидан омон қолган. Улардан бири 13 июл бўлажак президентнинг Пенсилвания штатидаги сайловчилар олдидаги нутқида содир бўлди.

Йигирма ёшли Томас Метю Крукс хавфсизлик периметри ташқарисидаги бинонинг томидан ўқ узди. Бир ўқ Трампнинг қулоғига тегди ва уни АҚШ Махфий хизмати агентлари уни саҳнадан олиб чиқиб кетишди.

15 сентябр куни сиёсатчининг Флоридадаги гольф клубида отишма содир бўлди.

Қуролли шахс Трампдан тахминан 500 метр узоқликдаги буталар орасида эди. Милтиқнинг стволини кўриб қолган Махфий хизмат агентлари ўт очишди. Гумонланувчи, 58 ёшли Райан Уэсли Рут, қуролни ташлаб, машинада қочиб кетди, аммо тез орада қўшни округда қўлга олинди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid