platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Трамп Путин ва Си Цзинпин билан уч томонлама учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди

АҚШ президенти яна Украина президенти Владимир Зеленскийни танқид қилиб, у Россия билан можарони тугатишни истамаслигини ва Украина халқи номидан бошқа биров музокаралар олиб бориши вақти келганини даъво қилди.

Трамп Путин ва Си Цзинпин билан уч томонлама учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин билан уч томонлама учрашувда иштирок этишга тайёр.

Forbes маълумотларига кўра, Трамп журналистларга: "Агар етакчи Си бундай учрашув ўтказишни истаса, мен тайёрман", дея баёнот берган.

"Украинани муҳокама қилиш учун унчалик кўп нарса йўқ, чунки очиғини айтганда, Россия Украинага нисбатан ўзини жуда нормал тутди. Биз бу учрашувни ядровий қурол ва ядровий қуролсизланишни муҳокама қилиш учун ўтказамиз", деб қўшимча қилди АҚШ президенти.

У Украина президенти Владимир Зеленскийни танқид қилиб, у Россия билан можарони тугатишни истамаслигини ва Украина халқи номидан бошқа биров музокаралар олиб бориши вақти келганини даъво қилди.

19 октябрь куни манбалар The Wall Street Journal нашрига Путин Украинани муҳокама қилиш учун Трамп ва Си Цзиньпин ўртасида уч томонлама саммит ўтказишни таклиф қилганини айтишди. Путин гўёки Зеленский иштирокисиз Москва учун қулай шартларда можарони тугатиш бўйича музокаралар олиб бормоқчи.

WSJ манбаларининг хабар беришича, Пекин агар Трамп учрашувга рози бўлса, эътироз билдирмаслигини билдирган.

Сўнгги ҳафталарда Доналд Трамп Украина нисбатан босимни қайта тиклади, ундан Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатишни, президентлик сайловларини ўтказишни ва Россия билан келишувга эришишни талаб қилди. Трамп Қўшма Штатларга Россия дизель ёқилғисини етказиб беришга рухсат берди ва Россияга қарши "дўзах санкциялари"ни жорий этиш режасидан воз кечди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid