Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореядаги ёнғинда бедарак йўқолди
Ёнғин нам салфеткалар ва тагликлар ишлаб чиқарадиган заводда чиққан. Ҳозиргача 81 киши қутқарилди.

Жанубий Кореяда ёнғин: бедарак йўқолганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Ҳодиса вақтида корхонада 83 киши бўлган, 81 нафари эвакуация қилинган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Жанубий Кореянинг Шимолий Чхунчхон провинциясида жойлашган заводда юз берган ёнғиндан сўнг Ўзбекистон ва Непал фуқаролари бедарак йўқолган.
Yonhap агентлигининг хабар беришича, ҳодиса 30 январ куни эрталаб содир бўлган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ёнғин пайтида корхонада 83 киши бўлган. Қутқарувчилар 81 нафар ишчини эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Яна икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ёнғин нам салфеткалар ва тагликлар (памперс) ишлаб чиқарадиган заводда чиққан. Ишлаб чиқариш жараёнида портловчи материаллардан фойдаланилмагани айтилмоқда.
Ёнғинни ўчиришга жами 105 нафар ходим, 56 та техника ва тўртта вертолёт жалб этилган. Ўт оқшомга келиб тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирда қутқарув хизматлари ёнғин сабабларини аниқлаш ва етказилган зарарни баҳолаш устида ишламоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.