platina.uz
Жамият

Фарғона вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ички ишлар вазири айрим ҳудудларда жиноятчилик кўрсаткичлари юқори экани, маҳаллаларда ишни ташкил этишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганини танқид қилган.

Фарғона вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Вилоят ҳокимлигида бугун Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Вазир вилоятда жиноятчиликка қарши курашиш, унинг барвақт олдини олиш борасида муайян ижобий ишлар амалга оширилганини айтиб, айрим ҳудудларда жиноятчилик кўрсаткичлари юқори экани, маҳаллаларда ишни ташкил этишда хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганини танқид қилган.

Фарғонанинг аввалги ИИБ бошлиғи Азиз Икромов Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган эди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid