Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори ишдан олинди
Равшан Маматов 27 январ куни ўтказилган Президент селекторида огоҳлантирилганди.

Равшан Маматов ишдан олинди.
Президентининг фармони билан Равшан Мамаджанович Маматов Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
27 январ куни ўтказилган мажлисда Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги раҳбари огоҳлантирилганди.
Равшан Маматов фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши айтилганди.