Қашқадарёда чиқинди хизматлари учун янги тарифлар белгиланди
Бу ҳақда 26 январ куни Халқ депутатлари вилоят кенгаши қарори чиқди. Янги тарифлар 15 кун ўтиб амал қилади.

Қашқадарё вилоятида чиқинди хизматлари учун янги тарифлар эълон қилинди.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 26 январдаги қарорига мувофиқ, вилоятнинг туман ва шаҳарларида (Қарши шаҳридан ташқари) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича янги тўлов миқдорлари тасдиқланди.
Унга кўра, аҳоли учун (жисмоний шахслар) бир ойлик хизмат нархи 6 минг 932 сўм (ҚҚС ббилан).
Ташкилотлар учун (юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар) 96 628 минг сўм.
Мазкур қарор эълон қилингандан 15 кун ўтиб кучга кириши белгиланган.
Хоразмда чиқинди олиб кетиш тарифлари ошиши маълум бўлганди.
