Олтин нархи илк бор 5 минг доллардан ошди
26 январ куни жаҳон биржаларида олтиннинг бир унция учун нархи тарихда биринчи бор 5 000 долларга етди. Олтин кўпинча беқарорлик даврида ишончли актив сифатида қаралади.

Жаҳон бозорларида олтин рекорд ўрнатди — нарх 5 000 долларга етди.
Жаҳон молия бозорларидаги беқарорлик фонида олтин нархи тарихда илк бор бир унция учун 5 минг доллардан ошди.
Ўзбекистон бозорида ҳам қимматбаҳо металл қиймати кетма-кет рекордларни янгиламоқда.
26 январ куни жаҳон биржаларида олтиннинг бир унция учун нархи тарихда илк бор 5 000 долларга етди. Ҳозирда 1 грамм соф олтин нархи 2 007 280 сўмни ташкил этмоқда. Дам олиш кунлари давомида нарх 2,49 фоизга ошди.
Жорий йилнинг дастлабки 26 кунида олтин нархи 15 фоизга ошди. Бу ўсиш 2025 йилдаги рекорд йил ортидан давом этмоқда — ўшанда олтин нархи 65 фоизга ошиб, 1979 йилдан бери энг катта йиллик ўсишни қайд этганди.
Олтин кўпинча беқарорлик даврида ишончли актив сифатида қаралади ва бозорлар хавотирининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.
2026 йилдаги ушбу ҳодисага АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг глобал ва ички бозорларга салбий таъсир кўрсатган бир қатор қарорлари сабаб бўлди.
Жумладан, Гренландияни ўз таъсирига олиш мақсадида НАТО иттифоқчиларига нисбатан жорий этилиши режалаштирилган (кейинроқ бекор қилинган) бож тарифлари, Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олишга қаратилган ҳарбий амалиёт шулар жумласидандир.
Олтин нархи 1,4 фоизга ошиб, бир унсия учун 5 058 долларга етди.
Хавфсиз активлардан яна бири бўлган кумуш ҳам 4,5 фоизга кўтарилиб, бир унция учун 107,8 долларни ташкил этди. Бу 2025 йилда кумуш нархи 141 фоизга ошиб, 1979 йилдан бери энг яхши натижани қайд этганидан кейин юз берди.