Эски транспортлардан фойдаланиш тақиқланади
50 йил ва ундан эски транспортлардан фойдаланиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади, улар давлат рўйхатидан чиқарилади.

Эски транспортлардан фойдаланиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади
2026 йил 20 январдаги 11-сон ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлигини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Унга кўра, 2026 йил 1 февралдан:
- 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, кон–карер техникалари, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар ва “антиквар” транспортлар учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;
- 50 йил ва ундан эски транспортлардан фойдаланиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади, улар давлат рўйхатидан чиқарилади.
Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида мулкдор манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.
Автомототранспортни рўйхатдан ўтказишда зарур ҳужжатлар идоралараро электрон тизим орқали олинади.