platina.uz
Спорт

Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧдаги вазифасига тўхталди

Терма жамоа сардори ФИФА сайтига интервю берди. "Ўзбекистон кучли жамоа эканини бутун дунёга кўрсатмоқчимиз", дея таъкидлади ҳужумчи. 

Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧдаги вазифасига тўхталди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга кўра, жамоа ЖЧ-2026да плей-оффга чиқишни мақсад қилмоқда.

Шомуродов ФИФА расмий сайтига интервью берди.

“Ўзбекистон кучли жамоа эканини бутун дунёга кўрсатмоқчимиз", дея таъкидлаган ҳужумчи туйғуни сўз билан ифодалаш жуда қийин. Нафақат биз футболчилар, балки бутун Ўзбекистон бу йўлланмани жуда хоҳларди. Натижадан кейин ҳамма жуда хурсанд бўлди, чунки бу халқимиз ва мухлисларимиз учун нақадар муҳим эканини ҳаммамиз тушунардик.

Саралашдан чиққанимиздан сўнг, нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан ҳам кўплаб футбол мухлислари табриклашди. Ҳатто Қозоғистон президенти бизнинг президентимизни табриклаганини эшитганман. Агар Жаҳон чемпионатида яхши ўйин кўрсатсак, Ўзбекистон терма жамоасининг мухлислари бутун дунёда пайдо бўлади", дейди у.

"Қуръа олдидан ҳам ким билан тушишимиз унчалик муҳим эмаслигини билардим. Бизнинг вазифамиз — гуруҳдан чиқиш, қолганини тақдир ҳал қилади. Албатта, бор кучимизни берамиз. Биз ватанимизни ҳимоя қиламиз ва шу сабабли қаттиқ ишлаймиз. Ўзбекистон кучли жамоа эканини бутун дунёга кўрсатмоқчимиз", дея таъкидлаган ҳужумчи.

Унинг айтишича, дунё Ўзбекистондан чиққан футболчилар Европа клубларида ўйнай олишини кўрди. Бу нафақат терма жамоага, балки бутун ўзбек футболига фойда келтирмоқда.

" Болалигимда Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизда мухлислар қанчалик хафа бўлганини эслайман. Бугун эса муваффақиятларимиз ва давлатимиз раҳбарининг спортга, хусусан футболга бўлган эътибори туфайли мухлислар муносабати бутунлай ўзгарди.

Энди Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ бўлгач, кўплаб ўзбекистонликлар ҳам АҚШга боришни режалаштирмоқда. Уларнинг трибунадаги қўллаб-қувватлаши бизга катта куч ва янги чўққиларга чиқиш учун мотивация беради”, — деди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳида Колумбия, Португалия ҳамда Конго ДР, Ямайка ёки Янги Каледония терма жамоаларидан бири билан куч синашади.

Учрашувлар Мехико, Хюстон ва Атланта шаҳарларида бўлиб ўтади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid