Ирода Абдуллаева Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири этиб тайинланди
У университетни биология мутахассислиги бўйича тамомлаган. Аввал Халқ демократик партияси тизимида ишлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти мудири тайинланди.
Абдуллаева Ирода Дароновна Вазирлар Маҳкамасининг Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.
Ирода Абдуллаева 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2003 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини биология мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎХДП) аъзоси. Оилали ва икки фарзанди бор.
Аввал ХДП Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси лавозимида ҳам ишлаган.