platina.uz
Жамият

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар аниқланди

Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона постида текширув ўтказилган. 

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган 1 млрд сўмлик дорилар аниқланди

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетаётган, 1999 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Лочин” русумли мототранспорт воситаси тегишли тартибда кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмни ташкил этувчи “Иммуноглобулин”, “Ферритин” каби жами 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланган.

Дорилар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid