platina.uz
Жамият

2021 йилга қадар гувоҳнома олганлар қайтадан имтиҳон топширмайди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқлардаги хабар бўйича огоҳлантирди. 

2021 йилга қадар гувоҳнома олганлар қайтадан имтиҳон топширмайди

2021 йилга қадар гувоҳнома олганлар қайтадан имтиҳон топширмайди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “2021 йилга қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳайдовчилар янги имтиҳон марказларида график асосида мажбурий тартибда, бепул қайта имтиҳондан ўтказилиши” ҳақидаги хабарлар юзасидан иизоҳ берилди.

"Ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай ҳуқуқий асосларга эга эмаслигини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ёлғон хабарларни тарқатиб, фуқароларни чалғитмасликларини сўраб қоламиз", дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги хабарида.

Хизмат МЖтК нинг 2022 - моддаси. Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақида эслатган.

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid