platina.uz
Жаҳон

АҚШ 66 та халқаро ташкилот таркибидан чиқади

Уларнинг 31 таси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари саналади. 

АҚШ 66 та халқаро ташкилот таркибидан чиқади

АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқади.

Мамлакат президенти Доналд Трамп АҚШни 66 та халқаро ташкилотдан чиқариш ҳақида меморандумни имзолади.

66 та халқаро ташкилотнинг 31 таси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тузилмалари саналади, Трамп уларни молиялаштириш ва иштирокни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

"Ушбу ташкилотларнинг аксарияти АҚШ суверенитети ва иқтисодий қудратига зид бўлган радикал иқлим сиёсати, глобал бошқарув ва мафкуравий кун тартибини тарғиб қилади", дейилади Оқ уй веб-сайтидаги баёнотда.

Хабарда ташкилотлар рўйхати келтирилмаган.

Баёнотга кўра, америкалик солиқ тўловчилар "кам даромад олаётган бир пайтда" халқаро ташкилотларни молиялаштиришга "миллиардлаб маблағ сарфланган".

Оқ уй матбуот хизмати Доналд Трампнинг иккинчи муддати бошланганидан бери АҚШ аллақачон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Париж иқлим келишуви, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинлар учун БМТнинг ёрдам ва ишлар агентлигидан (UNRWA) чиқиб кетганини таъкидлади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid