platina.uz
Интервью

Ижтимоий суғурта бўйича янги тизим

Platina.uz мазкур қонун, умуман соҳадаги янги тартиб-тамойилларни шарҳлаб бериши учун Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси Дилшодхон Муҳамеджонова билан суҳбатлашди.

Яқин ӯтмишда айрим хусусий корхоналар аёлларни ишга олганида, азбаройи “декрет” пули ва бошқа нафақаларни тўламаслик учун, аёлларни туғуруқдан олдин бўшатиб юборишар эди. Айримлари эса солиқдан ва ижтимоий нафақалардан қочиб, “конвертда” маош беришга ўтиб олган эди. Баъзан умуман аёлларни ишга қабул қилишни истамайдиганлар топилди.

Аммо энди бунга чек қўйиладиган бўлди. Ӯтган йилнинг 9 декабр куни “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун имзоланди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарори билан “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Илк бор ижтимоий тўлов масъулияти иш берувчи зиммасидан олиниб, суғурта механизмига ўтказилди.

Янги тизимга мувофиқ мазкур нафақалар барча ишловчиларга тенг шартлар асосида Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан тўлаб берилади.

Platina.uz мазкур қонун, умуман соҳадаги янги тартиб-тамойилларни шарҳлаб бериши учун Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси Дилшодхон Муҳамеджонова билан суҳбатлашди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid