platina.uz
Жамият

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан пул берилади

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш учун бу йил 1,1 миллиондан ортиқ оила рўйхатга олинди.

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан пул берилади

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам бериш шу кунларда бошланади.

Президент қарорига кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш учун бу йил 1,1 миллиондан ортиқ оила рўйхатга олинган.

Улардан 822 мингтаси ижтимоий реестрда мавжуд, яна 290 мингдан ортиғи эса “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча аниқланган.

Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар киради:

  • боқувчисини йўқотганлар – 33,8 мингта;
  • ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар – 76,3 мингта;
  • оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар – 23,7 мингта;
  • ёлғиз кексалар – 7 мингта;
  • газ тармоғига уланмаган оилалар – 2 мингта;
  • бир уйда учтадан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;
  • боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;
  • вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;
  • фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар – 69,7 мингта;
  • ёлғиз яшовчи шахслар – 2,3 мингта.

Маълумот учун, ўтган йили 120 мингта оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Бу йилги миқдор ўтган йилга нисбатан 2,5 баравар кўп.

Мазкур дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid