platina.uz
Жамият

Рамазонга ваъда қилинган ижтимоий тўловлар миқдори белгиланди

Мазкур ёрдамлар "Вақф" фонди, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки томонидан 2026 йил 1 мартгача ижтимоий ёки пластик карталарга тушириб берилади.

Рамазонга ваъда қилинган ижтимоий тўловлар миқдори белгиланди
Фото: Platina.uz

Ижтимоий реестрнинг "давлат таъминотидаги оила" тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Ижтимоий реестрнинг "камбағал оила" тоифасидаги ҳамда "маҳалла еттилиги" томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади.

Мазкур ёрдамлар "Вақф" фонди, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Халқ банки томонидан 2026 йил 1 мартгача ижтимоий ёки пластик карталарга тушириб берилади.

Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

2026 йил 1 мартга қадар даволанадиган ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган беморларни тиббиёт ташкилотларига йўллаш бўйича ахборот модули ишга туширилади.

Аввалроқ Муборак Рамаон ойида нуронийлар, ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олиш, оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга амалий кўмак бериш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм ажратилиши айтилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid