ОАВ: намойишлар бостирилмаса Эрон раҳбари Москвага қочади
Али Хоманаийнинг эвакуация режаси 2024 йил декабр ойида ҳокимиятдан ағдарилган ва Россияда бошпана олган Сурия президенти Башар Асаднинг қочишига асосланган бўлиши мумкин.

Агар хавфсизлик кучлари мамлакатдаги норозилик намойишларини бостира олмаса, Эрон Олий Раҳбари Али Хоманаийни Теҳрондан эвакуация режасини ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси разведка маълумотларига таяниб хабар берди.
Агар Эрон хавфсизлик кучлари намойишчиларни тинчита олмаса, 86 ёшли Хоманаий пойтахтни 20 нафар оила аъзоси ва ёрдамчилари билан тарк этиш ниятида, деб ёзади газета. Хусусан, режада Эрон Олий Раҳбарининг ўғли ва меросхўри Можтаба Хоманаийни эвакуация қилиш кўзда тутилган, дейилади хабарда.
Исроил собиқ разведка ходими Бенни Сабтининг сўзларига кўра, Али Хоманаий Москвага кетиши мумкин, чунки "у учун бошқа жой йўқ".
The Times иқтибос келтирган хабарда Эрон Олий Раҳбари 2025 йил июнь ойида Исроил билан 12 кунлик урушдан кейин "заифлашгани" айтилган. Али Хоманаий узоқ вақт давомида, жумладан, Эрондаги сўнгги бир неча кунлик норозилик намойишлари пайтида ҳам, деярли омма олдида кўринмаган.
Газетанинг хабар беришича, Али Хоманаийнинг эвакуация режаси 2024 йил декабр ойида ҳокимиятдан ағдарилган ва Россияда бошпана олган Сурия президенти Башар Асаднинг қочишига асосланган.
2025 йил сентябр ойи охирида Сурия суди собиқ президентни сиртдан ҳибсга олди ва унга қотиллик, қийноқ ва ноқонуний қамоқ жазоси беришда айблов қўйди. Декабр ойи бошида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковдан собиқ Сурия раҳбарининг тақдири ҳақида сўрашди, аммо у Асаднинг Россияда қолиши ҳақида ҳеч қандай маълумот беришдан бош тортди.