platina.uz
Иқтисод

Декабр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,5 фоизга қимматлашди

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бақлажон, бодринг, помидор, булғор қалампири, карамнинг энг кўп нархи ошган. 

Декабр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,5 фоизга қимматлашди

Декабр ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,9 % га ошган.

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. 2025 йилнинг декабр ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,9 % га ошган.

Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,3 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил декабрь — 109,8 %) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.

Декабр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,5 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,7 % га қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бақлажон (55,9 %), бодринг (55,7 %), помидор (25,1 %), булғор қалампири (22,9 %), карам (22,8 %), қовоқ (10,5 %), анор (7,2 %), узум (6,7 %), банан (3,5 %), товуқ тухуми (3,4 %), олма (2,3 %), картошка (0,7 %), қўй гўшти (0,5 %) ва мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) (0,5 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида сабзи (-7,5 %), мандарин (-3,5 %), шакар (-2,6 %), барча навдаги гуруч, гуруч оқшоғи (-1,8 %) ва кунгабоқар ёғи (-0,5 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан бензин (2,4 %), кийим ва пояфзал (0,2 %) ҳамда пропан (1,3 %) нархларида ўсиш кузатилди.

Шунингдек, xизматлар нархи ва тарифларида мобил алоқа хизматлари (4,9 %), шаҳар автобусида йўл ҳаққи (3,2 %), маиший чиқинди учун ҳақ тўлаш (3,0 %), халқаро йўловчи ҳаво транспорти (2,0 %) ва репетиторлик (0,8 %) нархлари ошиши асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid