Ўзбекистон экспортидаги етакчи давлатлар маълум қилинди
11 ойда экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Россия ва Хитой юқори ўринларни эгаллади.

Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани очиқланди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 % га юқори.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
Россия – 4 млрд
Хитой – 1,9 млрд
Афғонистон – 1,3 млрд
Қозоғистон – 1,3 млрд
Туркия – 1 млрд
Франция – 775,8 млн
БАА – 642,7 млн
Қирғиз Р. – 560,4 млн
Тожикистон – 531,8 млн
Покистон – 321,8 млн.
2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.