platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга CE белгиси берилади

Бу Европага экспорт ҳажмини камида икки баробар ошириш имконини яратади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга CE белгиси берилади

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги европалик ҳамкорлар билан мувофиқликни баҳолаш тизимини йўлга қўймоқда. Бу орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Евроиттифоқ талабларига мосликни тасдиқловчи CE белгиси берилади.

Бу Европага экспорт ҳажмини камида икки баробар ошириш имконини яратади. Шавкат Мирзиёев 8 октябр куни электротехника саноатини янада ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимотга кўра, мисни харид қилишда чегирма тақдим этиш, кредит фоизларининг 5 фоиздан юқори қисмини давлат томонидан қоплаш, солиқ ва божхона тўловлари бўйича енгилликлар бериш режалаштирилган.

Келгуси йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажми 250 минг тоннага, 2030 йилга бориб 500 минг тоннага етиши кутилмоқда. Мутасаддилар ушбу хомашё базасидан фойдаланиб, унинг негизида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар тўғрисида ахборот берди. Масалан, серверлар, саноат электроникаси, кондиционерлар, қуёш панеллари, назорат-ўлчов ва автоматика воситалари, смарт-карталар ишлаб чиқариш. Умуман, бу йўналишда 2,1 миллиард долларлик 157 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, улар орқали 14,5 минг янги иш ўрни яратилади.

Жорий йилнинг 9 ойида тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсиб, 34 триллион сўмга етди. Экспорт 970 миллион долларни ташкил қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid