Қирғизистон электр тақчиллиги сабаб 4,5 млрд кВт/с энергия импорт қилади
Мамлакатда иқтисодиёт ва аҳоли сонининг ўсиши туфайли электр энергиясига бўлган талаб ошган. Электр импорт қилинаётган давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам бор.

Қирғизистон электр тақчиллиги сабаб 4,5 млрд кВт/соат энергия импорт қилмоқда.
Мамлакатда талаб ошгани боис Қирғизистон қўшни давлатлардан, жумладан Ўзбекистондан, электр энергиясини импорт қилаётгани маълум қилинди.
Унинг айтишича, мамлакатда иқтисодиёт ва аҳоли сонининг ўсиши туфайли электр энергиясига бўлган талаб ошган.
"Ҳозирда талаб 19 миллиард киловатт-соатни ташкил этмоқда, биз эса бундан бироз камроқ яъни 14 миллиарддан зиёд ишлаб чиқарамиз. Шу сабабли Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядан тахминан 4,5 миллиард киловатт-соат электр энергиясини импорт қиламиз. Бундан ташқари, биринчи 100 мегаваттли қуёш электр станцияси декабрь ойида Кемин шаҳрида ишга туширилади", — деди Касималиев.
Депутатлар айрим ҳудудларда аҳолининг яйлов ерларининг энергия объектлари қурилиши учун ўзгартирилаётганидан норози бўлаётгани ҳақидаги саволига жавобан у қуйидагиларни айтди: агар яйлов ерларининг мақсади бундай лойиҳалар учун ўзгартирилса, барча масалалар маҳаллий ҳокимият билан муҳокама қилинади.
"Тушуниш керакки, бу маҳаллий бюджет учун даромад келтиради ва аҳолига фойда беради. Сизни бу масалаларга тушуниб ёндашишга чақираман. Ерларни ўзгартиришга аввал розилик бериб, кейин қарши чиқиш керак эмас", — дея қўшимча қилди Адилбек Касималиев.