platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр бўйича янги келишувга эришди

Куз-қиш мавсумида қўшни республикалар орқали Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича томонларнинг мажбуриятлари белгиланди. 

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр бўйича янги келишувга эришди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр энергияси бўйича янги келишувга эришди.

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Гап нима ҳақида?

Унга кўра, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 2026 йил баҳоригача электр энергияси етказиб бериш бўйича протокол имзоланган.

Ҳужжатнинг асосий мақсади Тўқтўғул сув омборидаги сувни сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш мақсадида куз-қиш мавсумида Қозоғистон ва Ўзбекистондан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича томонларнинг мажбуриятларини белгилашдан иборат.

Бундан ташқари, Қозоғистон энергетика тизими орқали Россиядан Қирғизистонга электр энергияси транзити ва Ўзбекистон энергетика тизими орқали Туркманистондан Қирғизистонга электр энергияси транзити шартлари келишиб олинди.

Бундан ташқари, учрашув давомида Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида электр энергияси етказиб бериш бўйича икки томонлама протокол имзоланди, дейилади хабарда.

Шунингдек, 2026 йилнинг мартидан декабригача Ўзбекистон Қозоғистонга 900 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб беради. Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар чоғида шундай келишувга эришилди, деб хабар қилди Қозоғистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу таъминот Қозоғистоннинг жанубий энергетика минтақасида электр станцияларида режали таъмирлаш вақтида энергия танқислигини бартараф этишга ёрдам беради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid