platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

«Сиз мени ҳам, ўзингизни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўясиз» — Садир Жапаров аёлнинг ўзига бағишланган шеърини ўқишига рухсат бермади

Жапаров жамоатчиликда аҳоли билан учрашувларга уни очиқчасига мақташ учун махсус одамлар таклиф қилинаётгандек таассурот уйғотиши мумкинлигини таъкидлади.

«Сиз мени ҳам, ўзингизни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўясиз» — Садир Жапаров аёлнинг ўзига бағишланган шеърини ўқишига рухсат бермади
Фото: AKIpress.org

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 6 ноябрь куни Чуй вилоятининг Сокулук тумани аҳолиси билан учрашув чоғида ўзига бағишланган шеърни ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатди. Бу ҳақда “AKIpress” хабар қилди.

Учрашув давомида маҳаллий аҳоли вакили бўлган аёл дастлаб ўз мурожаатини билдирди. Шундан сўнг у давлат раҳбарига бағишлаб ёзилган шеърни ўқиб бериш ниятида эканини маълум қилди.

Бироқ президент бунга қарши чиқди ва шеърни ўқимасликни сўради.

«Ҳокимиятни мақташ керак эмас. Бу билан сиз мени ҳам, ўзингизни ҳам ноқулай аҳволга солиб қўясиз. Кейин одамлар мени мақтайдиган “навбатчи” фуқароларни йиғиб олган, деб гапиришади», — деди Садир Жапаров.

Президент бундай ҳолат жамоатчиликда аҳоли билан учрашувларга уни очиқчасига мақташ учун махсус одамлар таклиф қилинаётгандек таассурот уйғотиши мумкинлигини таъкидлади.

Шу сабабли у аёлнинг шеърини тинглашдан бош тортди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid