platina.uz
Жамият

АҚШ санкциясига учраган Ўзбекистон компанияси кибержиноятларга алоқадор бўлгани аниқланди

Компания Россияда фаолият юритувчи “Media Land” номли IT-тузилма билан боғлиқ бўлган. 

АҚШ санкциясига учраган Ўзбекистон компанияси кибержиноятларга алоқадор бўлгани аниқланди

АҚШ санкцияларига киритилган Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компания кибержиноятларга алоқадор бўлгани аниқланди.

Гап Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Datavice” компанияси ҳақида бормоқда.

Жорий йилнинг ноябрь ойида “Datavice” компанияси АҚШ санкцияларига киритилгани хабар берилганди.

Тафсилотларга кўра, АҚШ Россияда фаолият юритувчи “Media Land” номли IT-тузилма ва у билан боғлиқ компанияларга нисбатан қўллаган санкциялар доирасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Datavice” МЧЖ ҳам рўйхатга киритилган.

АҚШ расмийлари маълумотига кўра, “Media Land” кибержиноятчилар учун мўлжалланган “bulletproof hosting” инфратузилмасини тақдим этган. Айнан шу серверлардан йирик “ransomware” гуруҳлари фойдаланган, шунингдек, улар АҚШ компаниялари ва муҳим инфратузилмаларга қарши киберҳужумларда ишлатилган.

Ўзбекистондаги “Datavice” МЧЖга эса “Media Land” билан боғлиқ халқаро тармоқ таркибидаги хорижий компаниялардан бири сифатида санкция қўлланилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid