Энергетика вазирлиги метан заправкалар бўйича бир-бирига зид баёнотлар берди
Дастлаб республика бўйича барча шохобчалар 6 соатлик иш режимида фаолият юритиши айтилганди. Сўнгра Фарғона водийси истисно экани маълум қилинган.

Энергетика вазирлиги метан заправкалар бўйича бир-бирига зид баёнотлар берди.
Дастлаб вазирлик расмий Telegram каналида Соат 09:38 да “Бугун 22 декабр соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади”, деб пост жойлади.
Ижтимоий тармоқларда водий вилоятларида ҳамон “заправка”лар ёпиқлиги ҳақида хабарлар кўпайгач, вазирлик соат 11:56 да қўшимча хабар эълон қилди:
“Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади”.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ўзбекистон бўйлаб метан-заправкалар фаолиятига чекловлар киритилганди.