Сариқ ва қизил экостикер эгалари айрим ҳудудларга киришда компенсация тўлайди
Бу амалиёт экологик жиҳатдан оғир ҳудудлар учун амал қилади.

Сариқ ва қизил экостикерларга эга бўлган транспортлар компенсация эвазига экологик оғир ҳудудларга кириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Platina.uz мухбири хабар берди.
Уларга аслида бундай ҳудудларга кириш мумкин бўлмайди. Аммо мажбурий ҳолатда, бу компенсация эвазига амалга оширилади.
Экологик оғир ҳудудларга кириш учун сариқ стикер эгалари БҲМнинг бир баравари, қизиллар эса БҲМнинг 3 баравари миқдорида компенсация тўлайди.
Бу компенсация бир йил давомида амал қилади.
Аввалроқ экостикерларни бериш текин бўлиши хабар берилганди.
Лекин бир йил ичида транспорт сотилса, стикерга зарар етса ва бошқа ҳолатларда хизмат пуллик бўлади.