Эски автомобилларни янгисига алмаштириш учун кредит ва субсидиялар берилади
Бу 2010 йилгача ишлаб чиқарилган машиналар учун амал қилади.

Аҳолига эски автомобилларини алмаштириш учун кредит ва субсидиялар берилади. Бу ҳақда экостикерлар бўйича тадбирда маълумот берилди.
Эски автомобил эгаларига давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлови ҳақида маълумот берилди.
Экостикерлар жорий этилгач аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2010 йилгача ишлаб чиқарилган, экологик талабларга жавоб бермайдиган автомобил эгаларига машинани янгилаб олиш учун субсидия ва имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввал сариқ ва қизил экостикер эгалари айрим ҳудудларга киришда компенсация тўлаши маълум бўлганди.
Бу амалиёт экологик жиҳатдан оғир ҳудудлар учун амал қилади.