Икки қизни Таиландга фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди
Ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда хорижда бўлган 20 ёшли фуқаро томонидан ташкиллаштирилган.

Одам савдосига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Жумладан, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. С.Н. 2 нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Шунингдек, ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиланд давлатида бўлган, 2005 й.т. Ф.А. томонидан ташкиллаштирилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввал Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда адвокатлар қўлга олинганди.