platina.uz
Жамият

Андижонда жамоат транспорти нархлари ошади

Андижон шаҳрида 2026 йил 1 январдан йўл ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади. 

Андижонда жамоат транспорти нархлари ошади

Андижонда жамоат транспорти нархлари ошади. Бу ҳақда 2025 йил 17 декабрда вилоят ҳокимининг қарори эълон қилинди.

Мазкур қарорга асосан Андижон шаҳрида:

- бир йўловчи учун электрон тўлов орқали тўлов амалга оширилганда 1 марталик рағбатлантириш тариф (ҚҚС билан) – 2 100 (икки минг бир юз) сўм;

- бир йўловчи учун қатнов нақд пулда амалга оширилганда чекланган тариф миқдори (ҚҚС билан) – 3 000 (уч минг) сўм;

- автобус ва микроавтобусларда ҳажми 60 см х 40 см х 20 см дан 100 см х 50 см 30 см гача бўлган ва узунлиги 150 см дан 200 см гача бўлган буюмларни ҳамда ўлчамидан қатъий назар оғирлиги 20 кг дан ортиқ бўлган бир йўловчининг багажни олиб юриш хизмати учун (ҚҚС билан) – 3 000 (уч минг) сўм;

-қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф (ҚҚС билан) – 1600 (бир минг олти юз) сўм этиб белгиланади.

Андижон шаҳри йўналишларидаги автобус ва электробуслар салонида 2026 йил 1 январдан йўл ҳаққини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўл ҳаққини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

Мазкур қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга ҳамроҳлик қилувчилар, Афғонистон уруши қатнашчилари, Чернобил ҳалокатини бартараф этишда қатнашганлар ва ногиронларга имтиёз берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid