Президентнинг U-20 жаҳон чемпионати бўйича қарори эълон қилинди
Чемпионат доирасида амалга ошириладиган харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари рўйхати тасдиқланди. Ўйинларга чипта олган мухлислар жамоат транспортидан бепул фойдаланади.

Президентнинг "2027 йилги футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.
Унга кўра 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатиU-20 Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари рўйхати тасдиқланди.
Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахсларнинг жамоат транспорти воситаларида бориб келиши учун Тошкент – Янги Тошкент – Тошкент йўналишида алоҳида автобуслар қатновини йўлга қўйилади;
Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорти воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имкониятларини яратилади.
ФИФА ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Спорт вазирлиги билан биргаликда Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган маблағлар 2026–2027 йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлайди.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Президентнинг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юкланган.