Тошкентда Янги йил байрами сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Ҳайдовчиларга ўз йўналишларини ушбу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда режалаштиришни тавсия этилган.

Тошкентда Янги йил байрами сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади.
Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида пойтахтнинг қуйидаги ҳудудларида транспорт воситалари учун ҳаракат чекловлари ўрнатилади:
2025 йилнинг 15 декабридан 2026 йилнинг 15 январигача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида:
— Зарафшон кўчасининг "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
— Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.

2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида:
— Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача,
— Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

"Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга ўз йўналишларини ушбу ўзгаришларни инобатга олган ҳолда режалаштиришни тавсия этамиз", дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.