Пойтахтга юк машиналари кириши вақтинча чекланади
Жорий йилнинг 14-17 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилади.

14-17 ноябр кунлари пойтахтга юк машиналари кириши чекланади, шаҳар ичида уларнинг ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда ИИВ маълумот берди.
Жорий йилнинг 14-17 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиб, улар учун айланма ҳаракат ташкил этилади:
-15 ноябр куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Ганга кўприги кесишмасидан бошлаб, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача бўлган йўл вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчалари орқали айланма тарзда ҳаракатланишлари мумкин.



-15 ноябр куни соат 09:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Қорасарой кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Қорасарой кўчаси бўйлаб Нурафшон–Қорасарой чорраҳасигача ҳаракат вақтинча чекланади. Айланма йўл сифатида Қорасарой кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига ва Нурафшон кўчасидан Себзор кўчаси йўналишига ҳаракатланиш тавсия этилади.

-16 ноябр куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Ботир Закиров кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат кўчаси чорраҳасигача вақт-вақти билан қисман ёпилади. Ҳайдовчилар Ботир Закиров – Алишер Навоий ҳамда Олмазор – Бешёғоч кўчалари орқали айланма йўлдан фойдаланишлари мумкин.
16 ноябр куни соат 09:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Фурқат чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Хадра майдонигача иккинчи даражали йўл вақтинча ёпилади. Айланма йўл сифатида Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари орқали ҳаракатланиш мумкин.

Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши чекланади.
Шаҳар ичида юк машиналарининг ҳаракати тўхтатилади.
Водийдан воҳага, воҳадан водийга келаётган транспорт воситалари айланма йўллар орқали йўналтирилади.