Саида Мирзиёева Рим папаси билан учрашди
Учрашув Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим папаси билан учрашди.
Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев XIV билан учрашув бўлиб ўтди.
"Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда", дея ёзади Мирзиёева.

Бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилди.




