Россия ва Хитой ҳарбий самолётлари Япония соҳилларига яқинлашди
Бу ҳодиса Токио-Пекин муносабатлари кескинлашган пайт рўй берди. Япония мудофаа вазирлиги ҳаракатни миллий хавфсизликка жиддий таҳдид сифатида баҳолади.

Россия қирувчи самолётлари Хитой билан бирга Япония яқинида ҳаво патрулида қатнашди — Токио ва Пекин ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда.
Япония мудофаа вазирлиги бу ҳаракатни миллий хавфсизликка жиддий таҳдид сифатида баҳолади ва самолётларни кузатиш учун қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди.
Токио-Пекин муносабатлари кучайган бир паллада Япония соҳилида Россия ва Хитой қирувчи самолётлар биргаликда патрул қилмоқда.
Япония мудофаа вазирлиги маълум қилишича, мамлакат атрофида россиялик ва хитойлик ҳаво кучлари биргаликда патруль ўтказаётгани сабабли, Япония самолётлари кузатув вазифасига чиқарилган. Бу ҳолат Токио ва Пекин ўртасидаги кескинлик ортиб бораётган бир вақтда юз берди.
Вазирлик хабарига кўра, Россиянинг иккита Ту-95 ядровий қуролга эга стратегик қирувчи самолёти Япония денгизидан Шарқий Хитой денгизига учиб, Хитойнинг иккита H-6 қирувчи самолёти билан биргаликда Тинч океанида узоқ масофали парвозни амалга оширган.
Парвоз давомида тўртта Хитойга тегишли J-16 қирувчи самолёти ҳам бўлган ва улар Япония Окинава ва Мияко ороллари орасида навбатма-навбат учишган. Ушбу Мияко бўғози халқаро сув ҳудуди ҳисобланади.
Шунингдек, Япония А-50 самолёти ва икки Су-30 қирувчидан иборат Россия ҳаво кучларининг Япония денгизидаги фаолиятини ҳам қайд этди.
Япония мудофаа вазири Шинжироу Коизуми Х ижтимоий тармоғида ёзишича, россиялик ва хитойлик қирувчи самолётларнинг қўшма парвозлари “бизнинг мамлакатимизга нисбатан куч кўрсатиш мақсадида амалга оширилгани аниқ бўлиб, бу миллий хавфсизлик учун жиддий таҳдиддир”, дея таъкидлади.
Россия янгилик агентликлари хабарига кўра, Япония яқинидаги Россия ва Хитой қирувчи самолётларининг қўшма парвози саккиз соат давом этган.
Жанубий Корея ҳарбийлари ҳам 10 декабр куни етти россиялик ва икки хитойлик самолёт ўз ҳаво мудофаа зонасига кирганини маълум қилди.
Япония ва Хитой ўртасидаги кескинлик, аввалроқ Япон бош вазири Санае Такаичи томонидан билдирган баёнот билан боғлиқ бўлиб, у Хитойнинг Тайванга нисбатан ҳарбий ҳаракатлари Япония хавфсизлигига таҳдид солса, Токио жавоб қайтаришини айтган эди.
Сўнгги йилларда Хитой ва Россия бошқа ҳудудларда ҳам ҳарбий ҳамкорликни кучайтириб, Россия ҳудудида ракетага қарши машғулотлар ва Жанубий Хитой денгизида жонли отишмалар каби қўшма операцияларни амалга оширмоқда.