platina.uz
Жамият

Тошкентдаги ижара уйдан 1,5 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар топилди

Дорилар Ҳиндистондан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ҳамда пойтахтдаги мижозларга сотиш режа қилинган. 

Тошкентдаги ижара уйдан 1,5 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дорилар топилди

1,6 млрдлик кучли таъсир қилувчи ва сертификати бўлмаган дорилар олиб қўйилди.

ДХХ Чегара қўшинлари томонидан Давлат чегараси орқали гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ИЖҚК Департаменти ва божхона идоралари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, аввалдан кузатувга олинган, 1994 йил Андижон вилоятида туғилган шахснинг Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаб келаётган хонадонида чегарадан ноқонуний олиб ўтилган психотроп моддаларни сақлаб келаётгани ҳақида маълумот олинди.

Холислар иштирокида унинг хонадони кўздан кечирилганда, тахминий қиймати 1,5 млрд сўмлик 15 330 дона “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланди. Шунингдек, мазкур хонадон ётоқхонасида сақланаётган умумий қиймати 100 млн сўмлик сифат сертификатига эга бўлмаган 3 хил турдаги 2 872 дона тиббий дори воситалари, қутилар ва йўриқномалар топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Ўтказилган дастлабки сўровда, ушбу шахс мазкур дориларни Ҳиндистондан мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилгани ҳамда пойтахтдаги мижозларга сотишни режа қилганини билдирди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси, 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid