platina.uz
Жамият

Ховос туманида ҳам ҳоким ўзгарди

Шу кунга қадар туман раҳбари сифатида ишлаб келган Улуғбек Йўлдошев турли камчиликлар сабаб эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Ховос туманида ҳам ҳоким ўзгарди

Ховос туманида ҳоким алмашди. Ховос туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган сессия ишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Эркинжон Турдимов ўз нутқида туманда бир қатор муҳим йўналишларда жиддий қолоқлик ва сусткашлик ҳолатлари мавжудлигини кескин танқид қилди.

Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ошириш, инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалда йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини кўпайтириш каби устувор масалаларда туман биринчи раҳбарининг ташаббуси, масъулияти ва талабчанлиги етарли даражада эмаслигини билдирди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Йўлдошев Улуғбек Хасанович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Депутатлар томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Юлдашев Қомус Мирович номзоди Ховос тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Маълумот учун, Қомус Юлдашев 1983 йилда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимига икки ўринбосар ва Марҳамат туманига ҳоким тайинланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid