platina.uz
Жамият

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Бошланғич 1-4-синфлар эса 27 декабр — шанба кунидан дам олишга чиқади. 

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Ҳукуматнинг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1-4-синфларда 27 декабр — шанба кунидан) бошланади.

Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади. 2026 йил 11 январь якшанба дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январьдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, II чорак таътили 4 ноябрдан бошланган ва 10 ноябр санасигача давом этганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid