Мактаблар учун қишки таътил санаси эълон қилинди

Таътил давомийлиги 14 календар кунидан иборат. 

Жамият
18 декабрь 2023 йил
Мактаблар учун қишки таътил санаси эълон қилинди

Мактабларда қишки таътил қайси саналарда бўлиши эълон қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабр, қишки таътилнинг илк куни 28 декабр саналади.

Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади. III чорак дарслари 2024 йил 11 январдан бошланади.

Олий таълим муассасаларида қишки таътил 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланган. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+