11 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлари аниқланди
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 8 млрд сўмлик савдоларида рақобат бўйича қонунларга амал қилинмаган.

11,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар олиб борилган. Натижада аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
Бухоро вилояти мисолида
- Бухоро шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 та 500 млн сўмдан ортиқ;
Фарғона вилояти мисолида
- Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 6 та 8 млрд сўмга яқин;
Жиззах вилояти мисолида
- Ғаллаорол туман Агротехнология техникумининг 1 та 140 млн сўмга яқин;
- Пахтакор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 4 та 766 млн сўмлик;
- Дўстлик туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 17 млн сўмга яқин;
Навоий вилояти мисолида
- Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмасининг 7 та 1,7 млрд сўмга яқин;
- Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалининг 1 та 100 млн сўмлик;
-энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда рақобат учун тенг имкониятларни яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ Рақобат қўмитаси реклама қонунчилигини бузган МЧЖни жаримага тортганди.
“Ozone Fitness” МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда номақбул (нотўғри) реклама-ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланган.