platina.uz
Жаҳон

АҚШ 19 мамлакатдан иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

"Қора рўйхат"га Афғонистон, Мянма, Ливия, Эрон, Сомали, Яман, Куба, Туркманистон ва Венесуэла каби давлатлар киритилган. 

АҚШ 19 мамлакатдан иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

АҚШ 19 мамлакатдан иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди.

Ички хавфсизлик департаменти 2 декабр куни Доналд Трамп маъмурияти юқори хавфли деб ҳисоблаган 19 мамлакатдан келган барча иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди, деб эълон қилди.

Washington Post газетасининг ёзишича, бу қарор ўтган ҳафта Оқ уй яқинида содир бўлган воқеа билан боғлиқ

Ўшанда бир вақтлар Марказий разведка бошқармаси томонидан ташкил этилган терроризмга қарши кураш бўлинмасида ишлаган афғонистонлик фуқаро АҚШ Миллий гвардиясининг икки аскарига ҳужум қилганди.

"Қора рўйхат"га Афғонистон, Мянма, Ливия, Эрон, Сомали, Яман, Куба, Туркманистон ва Венесуэла киритилган.

Доналд Трамп шунингдек, Сомали фуқароларининг АҚШда бўлишини "хоҳламаслигини" ва уларни "келган жойларига қайтаришга" чақирганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "турли одамларни қабул қилиш" орқали нотўғри йўлдан кетмоқда.

Трамп баъзилар унинг баёнотини сиёсий жиҳатдан нотўғри деб топиши мумкинлигини тан олди ва унга "парво қилмаслигини" қўшимча қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid