platina.uz
Жаҳон

Тошкентда 890 та қурилиш объектида ишлар тўхтатилди

Бундан ташқари 241 та қурилиш объектида махсус 48 та техника ёрдамида сув пуркаш ва чангни бостириш ишлари олиб борилган. 

Тошкентда 890 та қурилиш объектида ишлар тўхтатилди

Тошкентда 890 та қурилиш объектида ишлар тўхтатилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши тадбирлар давом этмоқда.

Айтилишича, 2025 йил 25 ноябр куни қуйидаги ишлар бажарилган:

— шаҳар ҳудудидаги 58 та фаввора ишга туширилди;

— 71 та махсус сув сепиш техникаси жалб этилди;

— 177 та кўчалардаги (444 км), шу жумладан, йўл ёқаларидаги дарахт ва буталар ювилди;

— 890 та қурилиш объектида ишлар тўхтатилди;

— 241 та қурилиш объектида махсус 48 та техника ёрдамида сув пуркаш ва чангни бостириш ишлари олиб борилди;

— 11 та ҳудуддаги кўча ва хиёбонлар атрофидаги сунъий суғориш тармоқлари ишга туширилди;

— пойтахт ҳудудидан ўтган канал ва ариқлар атрофида жойлашган 5 та фаввора ишга туширилди;

— 108 та мактаб, 81 та мактабгача таълим ташкилотларида суғориш тизимлари ишга туширилди;

— 19 та бозор ва йирик савдо комплекслари атрофидаги 2 та фаввора ва 1 та сув сақлаш ҳовузи ишга туширилди;

— 37 та сув сепиш техникаси ёрдамида бозорлар ҳудудлари, улардаги 2 000 та мевали ва манзарали дарахт, 45 000 м² том ва бошқа конструкциялар ювилди, шунингдек, 17 000 метр ирригация тармоқлари (ариқлар) тозаланди.

Тижорат банклари томонидан 72 та филиал ва 337 та банк хизматлари марказларининг олдидаги фавворалар ва суғориш тизимлари тўлиқ ишга туширилиб, уларнинг атрофларидаги дарахтлар сув билан ювилиб, чангдан тозаланди.

Бошқарув сервис компаниялари томонидан 11 594 та кўп квартирали уйларнинг 43 420 та кириш йўлагидан 3 364 таси, шунингдек, 150 000 м² ҳудуд тозаланди. Уйлар атрофига туташ ҳудудлардаги 136 478 та дарахтдан 20 727 таси ювилиб, 15 916 таси суғорилди, дейилади хабарда.

Президент фармонига кўра, қурилиш майдонларида рейдлар ўтказилиши маълум қилинганди.

Махсус комиссия қабул қилган қарорлар, кўрсатмалар барча учун мажбурий ҳисобланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid