Иссиқхоналарда экология бўйича тартиб кучайтирилади
Майдони 200 кв метр ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг тозалаш ускунаси бўлмаса юридик шахсларга жарималар 5 баравар, жисмоний шахсларга 3 баравар оширилади. Air Uzbekistan платформаси ишга туширилади.

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Экология қўмитаси янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган.
Унда майдони 200 кв метр ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг тозалаш ускунаси бўлмаса юридик шахсларга жарималар 5 баравар, жисмоний шахсларга 3 баравар оширилади.
Бундай иссиқхоналарда мазут, шина ва бошқа чиқиндилар ёқилса, қозонхонани давлат фойдасига мусодара қилиш бўйича жиноий жавобгарлик жорий этилади.
2025 йил ҳаво сифати мониторингини олиб борувчи 347 автоматлаштирилган станция сотиб олинади. Air Uzbekistan платформаси ишга туширилади.
Экология қўмитаси ҳузурида PM 2,5 зарралари ифлосланиш манбаларини аниқловчи махсус лаборатория ташкил этилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва "Ўзавтосаноат" Тошкентда "Евро-4" талабига жавоб бермайдиган, 2010 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларни trade-in тартибида сотиб олиш бўйича тартиб ишлаб чиқади. Тартиб ббир ой ичида ишлаб чиқилиши керак.